Сульшер эҳтимолий истеъфоси ҳақида: “Буни изоҳлашдан бош тортаман”
05 ноя 2020 20:25
Янгиликлар
Сульшер эҳтимолий истеъфоси ҳақида: “Буни изоҳлашдан бош тортаман”
Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида ўтган “Истанбул” – МЮ (2:1) баҳсидаги омадсизликдан сўнг, Оле-Гуннар Сульшердан истеъфога чиқиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
“Бу каби хабарларга изоҳ беришдан бош тортаман. Албатта, ҳозир бунга эрта. Фикрлар эса доимо бўлган, бўлади ва шундай давом этади.
Кучли бўлиб қолиш керак. Клуб ишимни бажариш учун мени ёллади ва ёрдамчиларим билан бор кучимни ишга солмоқдаман”, дейди Сульшер.
Аввалроқ, МЮ Маурисио Почеттинога клубни бошқариш бўйича мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар