UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54Лео Месси - 7 карра "Олтин тўп" соҳиби!  22 01:52"Челси" - йилнинг энг яхши клуби!  3 01:33Жанлуижжи Доннарумма - йилнинг энг яхши дарвозабони!  10 01:21Аёллар ўртасидаги "Олтин тўп" соҳибаси маълум!  7 01:02Роберт Левандовски - йилнинг энг яхши ҳужумчиси!  21 00:53Педри - йилнинг энг яхши ёш футболчиси!  4 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. Қуръа ташланди!  8 23:50ЛаЛиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, мураббийи ва дарвозабони аниқланди  3 23:32Бензема "Олтин тўп" топшириш маросимига бормайди  60 23:06"Олтин тўп-2021". 10-15-ўринлар аниқ бўлди  12 22:45"Олтин тўп-2021". 16-29-ўринлар эгалари маълум қилинди  2 22:24"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ"  8 22:10Бугунги "Олтин тўп" топшириш маросимида 2 та янги соврин ўз эгаларига топширилади  25 22:08Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми?   7 21:53France Football "Олтин тўп" учун овоз беришнинг илк натижаларини эълон қила бошлади — 23–30 ўринлар маълум  17

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика