UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  22 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Суҳроб Бердиев: “Чемпион бўлганимдан хурсандман” Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: “Чемпион бўлганимдан хурсандман”

Тошкентнинг “Обод” футболчиси Шоҳруз Норхонов ва “Қўқон-1912” клуби ҳужумчиси Суҳроб Бердиев "Brain ring" лойиҳасида бу йилги мавсумнинг финал босқичида иштирок этишди.

Ушбу босқичда “Қўқон-1912” клуби футболчиси Суҳроб Бердиев ғолибликни қўлга киритди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Финал босқичи жуда ҳам ажойиб ўтди. Саволлар ҳам қизиқарли бўлди, кайфиятимиз анча кўтарилди. Тўғрисини айтсам, ушбу лойиҳада ғолиб бўламан, деб ўйламагандим. Лекин ғалаба қозониш учун бор билимларимни исга солдим.

От тўғрисидаги савол жуда ҳам қизиқарли бўлди. Ушбу савол менга ёқди. Финал босқичида Шоҳруз Норхоновга қарши курашда бироз қийинчиликлар бўлди. Шоҳруз ҳам яхшигина билимга эга экан.

Келаси йилги мавсумда чемпионатимиз тур учрашувларига қараб, ўйиндан олдин ким-кимга қарши ўйин ўтказса, ўша жамоанинг биттадан футболчиларини лойиҳага таклиф этиб, улар иштирокида савол-жавоб қилсанглар, ўйлайманки жуда ҳам қизиқарли бўларди. "Brain ring" лойиҳасининг илк мавсумида чемпион бўлганимдан хурсандман”, - дейди "Brain ring" ғолиби “Қўқон-1912” клуби ҳужумчиси Суҳроб Бердиев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика