

"Барчанинг эътиборида бўладиган профессионал ижрочиларнинг мундиал олдидан жароҳат олиши мени хурсанд қилмайди. У (Муҳаммад Салоҳ) қийин вазиятда қолди. Мен олдин ҳам айтганман, Уругвай термаси ҳар доим энг яхши термаларнинг энг зўр футболчиларига қарши ўйнашни истайди. Тезроқ сафга қайтишини ва Салоҳ орқали ЖЧдан янада роҳатланишни хоҳлайман.
У менинг тўрт йил олдинги ҳолатимга тушди ва мен буни ҳеч кимга раво кўрмайман", - деди Суарес.



