

Луис Суарес янги жамоасида дебют қилди ва 34 дақиқа ичида рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишга эришди. Уругвайлик охирги хет-тригини 2018 йил “Барселона” сафида “Реал”га қарши ўйинда (5:1) қайд этганди.
Суареснинг Бразилия гранди билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Маълумот ўрнида, “Рекопа Гауча” 2014 йилдан бери ўтказиб келинади ва “Гремио” унда 4 марта (2019, 2021, 2022, 2023) муваффақиятга эришган.




