Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?
10 июл 2020 02:31
Янгиликлар
Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?
Бугун "Астон Вилла"га қарши баҳсда "Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш ўз ҳисобига гол+пас ёздириб қўйди.
Бу эса португалияликнинг АПЛ 10 ўйинидаги 7-голи ва 6-ассистентлиги бўлди. Умумий натижа эса: 8 гол ва 7 ассист. Қайд этиш керак, у келганидан бери жамоа лигада мағлуб бўлмади ва фақатгина 3 ўйинда дуранг ўйнаб, 7 марта ғалаба қозонди. Брунусиз эса: 9 ғалаба, 7 дуранг ва 8 мағлубият қайд этилган экан.
Бруну фақатгина 2 ўйинда самарали натижа кўрсата олмади: "Вулверхэмптон"га қарши дебют ўйинида ва 24 июнь кунги "Шеффилд"га қарши баҳсда.
Сўнгги 3 ўйинда эса дахшатли натижалар қайд этилди: "Брайтон" билан ўйинда дубль, "Борнмут"га қарши ўйинда гол+пас ва бугун ҳам "Астон Вилла"га қарши ўйинда гол+пас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар