UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  1 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  0 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  5 19:06Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади  2 18:45АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 18:31Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтиради  0 18:12Пети "Арсенал" ҳақида: "Баъзи футболчилар кейинги даражага чиқишини кутяпман – Мартинелли, мисол учун. У Сака билан бир хил ҳолатда эди, аммо ҳозир..."  1 17:38АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  5 17:15Де Йонг "Барса" ҳақида: "4 йилда бор йўғи 3 та соврин ютаман деб ўйламагандим"  9 15:58Криштиану Роналдунинг рекордини янгилаган 17 ёшли вингер Европа грандлари эътиборида  5 15:34"Наполи" "Ювентус" ҳимоячиси трансфери бўйича ишни якунламоқда  1 14:59"Милан" Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Сречко Катанец: "Сурияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Сурияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва миллий жамоамиз футболчиси Жалолиддин Машарипов Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Сурия терма жамоасига қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб Сречко, Сурияга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизнимизни кўрсатишни мақсад қилганмиз. Ҳаммаси оддий, эртага учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

- Жалолиддин Машарипов, ўйин ва мусобақа ҳақида нималар дея оласиз?

- Мен Осиё кубогида иккинчи марта қатнашяпман. Бундан жуда бахтлиман. Бу турнирдан кўп нарса кутяпмиз. Бизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга жуда кўп мухлисларимиз келган. Бу нарса албатта футболчиларни хурсанд қилади.

- Ўзбекистон термасидаги фаолиятингиз давомида энг асосий ўйинчиларингиздан бири бўлган Элдор Шомуродов жароҳат олди ва Осиё кубогида қатнашмайди. Бу вазиятда сизда бошқа захира режаси борми?

- Биз унинг йўқлигидан бироз афсусдамиз, Элдор биз учун қандай муҳим ўйинчи эканини барча билади. Исталган жамоа Шомуродов, Машарипов каби ўйинчилар ўз таркибида бўлишини истайди. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз, ҳаммаси жойида.

- Жалоллидин, бу сизнинг иккинчи Осиё кубогингиз. Ўтган сафар жамоа таркибида Нестеров, Аҳмедов каби жуда кўп тажрибали ўйинчилар бор эди. Бу сафарги таркиб анча ёш. Олдинги терма жамоа билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқлар бор?

- Бир неча кун аввал ҳам шу масалани ўйлагандим. Аввалги таркибдан фақатгина мен ва Отабек Шукуров ҳозир ҳам ўйнамоқдамиз. Элдор жароҳат олиб қолди. Менимча, ҳозирда бизда кўпроқ интизом, ўйин услубимиз ва ишонч бор. Аввалги таркибда ном тарафлама, таланти тарафлама кучли бўлган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда биз анча тактик ва жамоавий жиҳатдан кучлироқмиз. Шу тарафлама биз ҳозирда кучлироқ бўлсак керак деб ўйлайман.

- Жаноб Катанец, биринчи рақибингиз бўлган Сурия терма жамоасига қандай баҳо бера оласиз?

- Олдин бир неча марта Сурияга қарши ўйинлар ўтказганман. Улар жуда кучли ва кескин жамоа, жанговарлик жуда юқори. Ҳозир улар ҳақида барча нарсани биламиз, улар ҳам биз ҳақимизда ҳамма нарсани билишади. Бу сафар рақиб таркибида янги футболчилар бор. Бир нечта кучли легионерлар ҳам бор. Бу албатта уларнинг кучли тарафи. Сурияга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Умид қиламанки, биз яхшироқ ҳаракат қиламиз.

- Сурия терма жамоаси билан ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Мен анча йилдан бери футболдаман. Ҳар сафар янги нарса ўрганман. Олдин зўр ҳаракат қилган футболчи, бу сафар ёмон ўйнаши мумкин. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳаммаси вазиятга, рефериларга ва ҳолатга боғлиқ. Умуман ҳар бир деталь муҳим. Олдиндан ҳеч нарсани била олмаймиз. Бизнинг ишимиз ўз ўйинимизни кўрсатиш ва тартибни сақлаш.

- Жалолиддин, бу сизнинг иккинчи Осиё кубогингиз эканини айтдингиз. Ўз тажрибангиздан келиб чиқиб, жамоадаги ёш футболчиларга нималарни ўргатишингиз мумкин?

- Биринчи сафар ҳам ёмон ўйнамаганмиз. Австралияга қарши ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Пенальтилар сериясида ютқазиб қўйгандик. Бизнинг жамоа ҳозирда жуда кучли. Жуда яхши жамоа шаклланган. Буни ЖЧ саралашидаги Эронга қарши ўйинда ҳам кўрсатиб қўйдик. Ҳозир мухлисларимизда ҳам, бизда ҳам ишонч юқори. Биз уларни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Менимча, тўртталикка кирсак керак.

- Жаноб Катанец, БААда жуда яхши ўйин кўрсатаётган Азиз Ғаниев нега терма жамоага чақирилмади? Шунчаки, бу борадаги позициянгиз қизиқ...

- У ҳозир жамоа таркибида эмас. Терма жамоада йўқ футболчи ҳақида гапириш қанчалик тўғри, билмайман. Бу менинг қарорим ва буни муҳокама қилишни истамайман. 

- Жалолиддин, Ўзбекистон термаси ҳар доим яхши жамоа бўлган, аммо ҳар сафар нимадир етмаган. Тўртталикка киришимиз кераклиги ҳақида гапирдингиз, бу нарсага футболчилар қанчалик ишонмоқдалар? Қандай факторларга асосланиб бунга ишонмоқдасиз?

- Олдин терма жамоада бир ёки иккита лидер бўларди. Ўшанда уларнинг ўйини ўхшамаса, жамоа ютқазиб қўярди. Ҳозир эса бизда кимнингдир, хатто менинг ўйиним ўхшамаса ҳам жамоа буни билдирмайди. Ҳозир эса бизда кимнингдир, хатто менинг ўйиним ўхшамаса ҳам жамоа буни билдирмайди. Эътибор берсангиз, ҳозир бизда захиридан тушган ўйинчилар доим яхшироқ кўринмоқда. Бу жамоа захирасининг анча кучли эканидан далолат. Ҳозирда терма жамоада бир хил кучга эга иккита таркиб шаклланган. Миллий жамоамиздаги ёшлар ҳам жуда яхши даражага чиқишди.

- Жалолиддин, сиз жуда тажрибали футболчисиз. Таркибдаги аксар футболчилар учун бу биринчи Осиё кубоги. Ўз тажрибангизни қай тарзда бошқа ўйинчиларга етказасиз?

- Тўғри, кўп футболчилар учун Осиё кубоги биринчиси. Термадаги футболчиларимизнинг жуда кўпи катта ўйинларда майдонга тушишган. ОЧЛ, ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги, Жаҳон чемпионати ва ҳоказо. Ўйлайманки, Осиё кубогида ёш ўйинчиларга бу турнир қийин бўлмайди. Кимгадир қийин бўлса, биз ўз қўлимиздан келган барча ёрдамни бериб келяпмиз.

Маълумот учун, Осиё кубоги гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашуви 13 январь куни соат 22:30да старт олади.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика