UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  6 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  19 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади Янгиликлар

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади

"Спортинг" клуби Жоау Мариунинг "Бенфика" клубига ўтиши борасида "Интер" клубига катта айблов билан чиқди.

Гап шундаки, 2016 йилги шартномада, агарда, "Интер" клуби ушбу футболчини бошқа португал клубига сотиб юборадиган бўлса, 30 миллион евро миқдоридаги пулни "Спортинг" клубига тўлаши лозим эди. Аммо, яқиндагина "Интер" клуби Жоау Мариу билан шартномасини бекор қилди. Футболчи эса "Бенфика" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Спортинг" клуби "Интер" футболчини 2016 йил имзоланган шартномадаги 30 миллион евролик бандни айланиб ўтиш учун сотмагани ва ўзаро келишиб олиб, шартномани бекор қилганликда айбламоқда.

"2016 йил Жоау Мариуни "Интер"га сотаётганимизда, шартномага агарда ушбу футболчи бошқа португал клубига ўтадиган бўлса, "Интер" 30 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши ҳақидаги банд киритилганди. Улар 5 йил олдинги шартномадаги ушбу бандни айланиб ўтишга уринишди ва ўзаро шартномани бекор қилишди", -дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2016 йилда "Спортинг" сафидан "Интер"га трансфер қилинганди. Ўтган йили эса у "Спортинг"га қайтиб мавсумни ижарада ўтказганди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика