UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  0 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  4 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  7 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  6 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  14 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби Янгиликлар

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари, улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаёт йўлида эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади, эл орасида обрў-эътибор, ҳурмат топади. Шубҳасиз, ана шундай эъзозга сазовор бўлган инсонлардан бири урганчлик “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шуҳрат Ваисовдир.

У умрини спортга бағишлаган инсонлар сирасидан. Шуҳрат ака ёшлигидан волейболга қизиқди. Ушбу спорт туридан қатор муваффақиятларга эришди. Сўнгра, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори вазифасида самарали меҳнат қилди. Шунингдек, бир неча йил мобайнида “Хоразм” футбол жамоаси бошлиғи лавозимида ишлади. Эътиборлиси, у клубда фаолият юритган кезлари жамоа икки марта олий лига (ҳозирги суперлига) йўлланмасини қўлга киритди.




Ҳа айтганча, мамлакатимизниг номдор футболчилари, жумладан, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипова вақтида бу инсон раҳбарлик қилган спорт мактабидан, айнан унинг тавсияси билан “Пахтакор” футбол клуби академиясига “учирма” қилинган эди. Ўшанда, ёш футболчилар 5-синф ўқувчилари бўлган. Таъбир жоизки, Жамшид ва Жалолиддиннинг бугунги даражага етишига спортимиз фидойиси ва жонкуяри Шуҳрат Ваисовнинг ҳиссаси катта бўлган.

Ҳозирда бу инсон фоний дунёни тарк этган. Шундай бўлсада, унинг ҳаётда амалга оширган эзгу ишлари қалбларда мангу яшамоқда. Бир неча йилдирки, Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб хотира турнирини уюштириш анъана тусига кирган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.




Шамсиддин ВАИСОВ (Шуҳрат Ваисовнинг фарзанди)
– Тўрт йилдан буён отамнинг руҳини шод этиш мақадида мусобақа ўтказилмоқда. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш савобли ишдир. Бу азал-азалдан авлодларга ўтиб келаётган эзгу амалларимиздан бири ҳисобланади.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Унда Ш.Ваисовнинг оила аъзолари, спорт фахрийлари ва яқин инсонлари жам бўлишди. Эътиборлиси, улар орасида Россия Федерациясидан ташриф буюрган дўстлари ҳам бор эди.




Булат ГАЛЕЕВ (дўсти, Россия) – Ҳаётимни асосий қисми Ўзбекистон, хусусан, Урганч шаҳри билан боғлиқ. Бу инсон билан кўп йиллар бирга ишладик. Унинг инсоний фазилатлари кенг қиррали эди. У қайси лавозимда ишламасин, ташаббускорлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турарди. Ушбу мусобақа унинг эзгу ишларининг давоми бўлди, десам янглишмайман.

Хотира турнирининг якуний натижаларга кўра, фахрли учинчи ўринга “Бинокор” ва “Жуниор” жамоалари лойиқ кўрилди. Иккинчи ўрин “Жайҳун” жамоасига насиб этди. Ғолибликни эса “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.




Жамоладдин АБДУЛЛАЕВ (спорт мактаби директори) – Мусобақамиз ҳар сафаргидек байрамона тарзда ташкил этилди. Иштирокчи жамоаларнинг футболчилари ғалабага бўлган ирода ва иштиёқини тўла намойиш қилишди. Бир сўз билан айтганда, мазкур биринчилик ёш “чарм тўп” ўйини усталари учун ўзига хос маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтади.

Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар, уларнинг футболчилари Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шовот тумани бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Асосийси, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади.




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика