UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  4 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  17 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби Янгиликлар

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари, улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаёт йўлида эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади, эл орасида обрў-эътибор, ҳурмат топади. Шубҳасиз, ана шундай эъзозга сазовор бўлган инсонлардан бири урганчлик “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шуҳрат Ваисовдир.

У умрини спортга бағишлаган инсонлар сирасидан. Шуҳрат ака ёшлигидан волейболга қизиқди. Ушбу спорт туридан қатор муваффақиятларга эришди. Сўнгра, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори вазифасида самарали меҳнат қилди. Шунингдек, бир неча йил мобайнида “Хоразм” футбол жамоаси бошлиғи лавозимида ишлади. Эътиборлиси, у клубда фаолият юритган кезлари жамоа икки марта олий лига (ҳозирги суперлига) йўлланмасини қўлга киритди.




Ҳа айтганча, мамлакатимизниг номдор футболчилари, жумладан, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипова вақтида бу инсон раҳбарлик қилган спорт мактабидан, айнан унинг тавсияси билан “Пахтакор” футбол клуби академиясига “учирма” қилинган эди. Ўшанда, ёш футболчилар 5-синф ўқувчилари бўлган. Таъбир жоизки, Жамшид ва Жалолиддиннинг бугунги даражага етишига спортимиз фидойиси ва жонкуяри Шуҳрат Ваисовнинг ҳиссаси катта бўлган.

Ҳозирда бу инсон фоний дунёни тарк этган. Шундай бўлсада, унинг ҳаётда амалга оширган эзгу ишлари қалбларда мангу яшамоқда. Бир неча йилдирки, Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб хотира турнирини уюштириш анъана тусига кирган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.




Шамсиддин ВАИСОВ (Шуҳрат Ваисовнинг фарзанди)
– Тўрт йилдан буён отамнинг руҳини шод этиш мақадида мусобақа ўтказилмоқда. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш савобли ишдир. Бу азал-азалдан авлодларга ўтиб келаётган эзгу амалларимиздан бири ҳисобланади.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Унда Ш.Ваисовнинг оила аъзолари, спорт фахрийлари ва яқин инсонлари жам бўлишди. Эътиборлиси, улар орасида Россия Федерациясидан ташриф буюрган дўстлари ҳам бор эди.




Булат ГАЛЕЕВ (дўсти, Россия) – Ҳаётимни асосий қисми Ўзбекистон, хусусан, Урганч шаҳри билан боғлиқ. Бу инсон билан кўп йиллар бирга ишладик. Унинг инсоний фазилатлари кенг қиррали эди. У қайси лавозимда ишламасин, ташаббускорлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турарди. Ушбу мусобақа унинг эзгу ишларининг давоми бўлди, десам янглишмайман.

Хотира турнирининг якуний натижаларга кўра, фахрли учинчи ўринга “Бинокор” ва “Жуниор” жамоалари лойиқ кўрилди. Иккинчи ўрин “Жайҳун” жамоасига насиб этди. Ғолибликни эса “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.




Жамоладдин АБДУЛЛАЕВ (спорт мактаби директори) – Мусобақамиз ҳар сафаргидек байрамона тарзда ташкил этилди. Иштирокчи жамоаларнинг футболчилари ғалабага бўлган ирода ва иштиёқини тўла намойиш қилишди. Бир сўз билан айтганда, мазкур биринчилик ёш “чарм тўп” ўйини усталари учун ўзига хос маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтади.

Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар, уларнинг футболчилари Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шовот тумани бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Асосийси, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади.




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика