

Деярли бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада 2007-2008 ва 2009-2010 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ғолиблик учун тўп тепишди. Давравий тизимда ташкил этилган ушбу турнир якунига кўра, ёш тоифаси бўйича қуйидаги жамоалар ғолиб ва совриндор бўлди.
2007-2008 йилларда туғилганлар биринчилиги. 1-ўрин. Урганч ОПСТТМ (Хоразм вилояти). 2-ўрин. Қашқадарё вилояти. 3-ўрин. “New stars” (Тошкент шаҳри).
2009-2010 йилларда туғилганлар биринчилиги. 1-ўрин. Сурхондарё вилояти. 2-ўрин. “Бунёдкор” (Тошкент вилояти). 3-ўрин. “Ёшлик” (Хоразм вилояти). 3-ўрин. Навоий вилояти.
Турнирнинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар, уларнинг футболчилари ташкилотчилар томонидан тегишли даражада тақдирландилар.









