UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  1 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда! Янгиликлар

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда!

Урганчлик Вали Султоновни нафақат Хоразм вилояти, умуман, мамлакатимизнинг миллионлар ўйини ихлосмандлари ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши билишади.

Бинобарин, у футболчилик даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Хусусан, 1992 йили жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, В.Султонов кўп йиллик тренерлик фаолияти мобайнида фақат Хоразм вилояти жамоаларида фаолият юритди. Жумладан, қатор йиллар олий лигада қатнашган “Хоразм”(Урганч), биринчи лигада иштирок этган “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларини бошқарди. Унинг устозлигида “Хоразм” жамоаси эса 2010 йили Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубоги эгасига айланди. Хоразм вилояти терма жамоаси мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари-2003” республика спорт мусобақасининг футбол турнирида биринчи ўринни эгаллади.

Қолаверса, у воҳанинг кўплаб футболчиларини вояга етказишда камарбаста бўлди. Ҳозир ҳам уларга ўзининг фойдали маслаҳат ва тавсияларини беришни канда қилмайди. Эътиборлиси, футболимиз фидойиси ҳанузгача футбол майдонини тарк этмаган, “Хоразм” фахрийлар жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, Вали Фарҳодович ёш “чарм тўп” ўйини усталарини ҳам етуклик сари етаклаяпти. Унинг устозлигида СЎЕАИБЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси футболчилари 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўлга киритди, 2017 йили вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Айнан, шу йили Урганч шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишлаб уюштирилган вилоят очиқ турнирида зафар қучди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, албатта.


Бугунги кунда В. Султонов Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасида самарали меҳнат қилмоқда. Бунинг баробарида, хоразмлик ўғил-қизларни маънан ва жисмонан соғлом руҳда камол топишига ўз улушини қўшаётир.

Ўз навбатида бу инсоннинг сидқидилдан меҳнатлари беэътибор қолмаяпти. У бир неча бор вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти томонидан фахрий ёрликлар билан тақдирланган.

Бугун, 11 апрель куни Хоразм воҳаси футболи тарихида муносиб из қолдирган Вали Султонов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан унга сиҳат-саломатлик, оилавий фаравонлик, спортимиз, хусусан, футболимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига ривож тилаймиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика