UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Яхши янгилик...  2 22:30Куман: "Реал" ва "Атлетико"нинг Кубокдан чиқиб кетиши совринни ютишни осонлаштирмайди"  0 22:20БАА Кубоги. Ғаниев икки голга ассист бўлган баҳсда “Шабаб Ал Аҳли” йирик ғалабага эришди  6 22:06АПЛ. 20-тур бошланмоқда! Дастлабки ўйинларнинг асосий таркиблари маълум  1 22:00Унаи Эмери отаси ва бобоси ўйнаган клубини сотиб олишга яқин   2 21:40Анчелотти “Эвертон”нинг асосий мақсадини айтди  1 21:15Абдул Азиз Юсупов "Нефтчи" аъзосига айланди  14 21:08Обамеянг оиласидаги муаммолар туфайли навбатдаги ўйинни ҳам ўтказиб юборади  3 21:00Olamsport: Маҳмуд Мурадов четлатилди, UFC камарининг нархи ва бошқа хабарлар  0 20:50Расман: "Нефтчи" таркибини легионер ҳужумчи билан тўлдирди  25 20:40“Женоа”га келиши кутилган ЦСКА форварди “Беневенто”га ўтиши тасдиқланди  5 20:25Кагава ўзига янги клуб топди  3 20:10Расмий хабар: "Турон" ўз сафига сербиялик футболчини қўшиб олди   26 19:55Аллегри А Серия жамоасини бошқариши мумкин  3 19:40Журналист Месси ҳақида: “Ман Сити”га ўтмоқчи бўлса, унда нега у француз тилини ўрганмоқда?”  9

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Спартак" ҳамда "Ростов" ўртасидаги РПЛнинг 19-тур учрашуви якунланди.

Спартак Москва

Эсекель Понсе - 81'

Премьер-лига . 19-тур

08/12/2019, 21:00

4
:
1
Тугади

Ростов

Бактиер Зайнутдинов - 22', Алексей Ионов - 53', Дмитрий Чистяков - 79', Бактиер Зайнутдинов - 83'

Стадион: Otkrytiye Arena

45'
90'
38'  Георгий Джикия
42'  Алекс Крал
72'  Гус Тиль (Андре Шюррле)
77'  Наиль Умяров
80'  Резиуан Мирзов (Солтмурад Бакаев)
81'  Эсекель Понсе
81'  Джордан Ларссон
18'  Ивелин Попов
22'  Бактиер Зайнутдинов
45'  Ивелин Попов
53'  Алексей Ионов
53'  Элдор Шомуродов
74'  Элдор Шомуродов (Бьорн Сигурдарсон)
79'  Дмитрий Чистяков
79'  Ивелин Попов
83'  Бактиер Зайнутдинов
83'  Хорен Байрамян
87'  Бактиер Зайнутдинов (Александр Саплинов)
90'  Александр Саплинов
90'  Алексей Ионов (Александр Долгов)

"Спартак" – "Ростов" 1:4

"Откритие Арена"

Голлар: 0:1 – 22 Зайнутдинов, 0:2 – 53 Ионов (Шомуродов), 0:3 – 79 Чистяков (Попов), 1:3 – 81 Понсе (Ларссон), 1:4 – 83 Зайнутдинов (Байрамян).

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил (Шюррле, 72), Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов (Бакаев, 80), Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов (Саплинов, 87), Байрамян, Норманн, Ионов (Долгов, 90), Шомуродов (Сигурдарсон, 74).

Огоҳлантиришлар: Попов (18), Джикия (38), Крал (42), Умяров (77), Саплинов (90)


Учрашув якунланди!

90. Баҳснинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Захирадан ўйинга қўшилган Андре Шюррле "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп тўғри посбон қўлига борди.

83. ЯНА ГОООЛ! Нималар бўляпти?! Бахтиёр Зайнутдинов дубль қайд этди. Қозоғистонлик футболчи Байрамян узатмасини бир зарба билан голга айлантирди. 1:4

81. ГОЛ! "Спартак" ҳисобни қисқартирди. Эсекьель Понсе узатмани дарвозага буриб, гол урди.

79. ГОООЛ! 3:0! "Ростов" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Попов бурчак тўпини ўйинга киритди ва Чистяков бош билан дарвозани ишғол қилди.

78. Норманн жарима зарбасини яхши ижро этди, бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

76. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқаси бошланди. "Ростов" кўпинча охирги 15 дақиқаликда гол ўтказиб юборар экан (10та гол).

73. Ўзгариш: Афсуски, Шомуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Сигурдсон ўйнайдиган бўлди.

72. Песьяковдан яна бир ажойиб сейв! "Ростов" ҳимоячисининг хатоси туфайли Гиль Сергей билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Посбон яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқардию

67. Тўп қанотдан Шомуродовга узатилди, Элдор бир тегиниш билан тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо рақиб ҳимоячиси ҳалал бергани учун ҳамюртимиз зарба бера олмади.

66. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якунланган эди. 

63. Бакаев узоқ масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо тўп ҳимоячига тегиб ҳавога кўтарилди ва тўғри Песяковнинг қўлига бориб тушди.

56. Яна Песяковдан ажойиб сейв! "Ростов" посбони жуда қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди.

53. ГОООЛЛЛ! Ионов "Ростов"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, аммо Шомуродовнинг паси жуда чиройли чиқди. Элдор ўз олдига икки ҳимоячини йиғди ва битта пас билан Алексейни бўш дарвоза қаршисига кузатиб қўйди. 2:0, аниқроғи 0:2.

51. ЗАРБА! Песяков Мирзовнинг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

50. "Спартак" чап қанотдан ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончасига узатилган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси Жикиянинг зарбаси билан якунланди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда

ТАНАФФУС!

45. 11 метрлик жарима зарбасини Ивелин Попов ижро этди ва... Попов Паненка услубида зарба берди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди. Пенальтидан унумли фойдаланилмади.

43. Пенальти! Умяров ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади.

35. Жикия жарима зарбасини ижро этди ва тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Кейин тўп бурчакдан ўйинга киритилди ва ҳужум Мирзовнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

34. Матиас Норманн ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. "Спартак"да хавфли стандарт...

33. Элдор тўпни рақиб жарима майдончаси ичида дарвозага тескари туриб қабул қилди ва зарба беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

29. Зелимхан Бакаев Месси услубида чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

26. "Ростов" биринчи бўлимда гол уриш бўйича РПЛ жамоалари орасида етакчи экан.

22. ГОООООЛ!!! "Ростов" ҳисобни очди! Қанотдан узатилган пасдан ф\, Шомуродов тўпни дарвозага буришга уринди. Тўп устунга тегиб қайтди ва Бахтиёр Зайнутдинов бўш дарвозага гол урди!

14. Бахтиёр Зайнутдинов тўпни "Спартак" жарима майдончасига узатди, аммо узатма манзилига аниқ етиб бормади.

13. Ҳозирча кичик устунлик москваликлар томонда.

11. "Ростов" 4та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Ростовликлар ушбу нохуш серияга нуқта қўйишга уринишмоқда.

1. Учрашув бошланди!




"Спартак" – "Ростов"

"Откритие Арена"

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил, Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов, Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов, Байрамян, Норманн, Ионов, Шомуродов.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика