“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт
23 июн 09:38
Янгиликлар
“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт
“Рома“ бундан буён 30 июнга қадар молиявий фейр-плей параметрлари бўйича ҳисоб-китобларни тартибга солиш учун футболчиларининг сотувидан 10 миллион евро ишлаши лозим. Шу сабабли римликлар учта футболчини сотувга қўйди.
Улар Элдор Шомуродов, Абдулҳамид Сауд ва Леандро Паредес.
Элдорга Туркиянинг “Истанбул Башакшехир“ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ томонлар ҳозирча музокара олиб боришмади.
Саудга “Ланс“ қизиқиш билдирмоқда. Бироқ францияликлар футболчини фақатгина ижарага олишни режа қилишган. Паредесни “Бока Хуниор“ қўлга киритишни режа қилган. Аммо Аргентина жамоаси ҳам “Рома“ сўраган пулни беришни истамаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар