

Миллий терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилиб ўсган ҳудудлардаги футбол академияларига ташриф буюришди. Мазкур ташрифлар доирасида улар ёш футболчилар билан учрашиб, улар билан биргаликда машғулотлар ўтказишди, шунингдек, академияларнинг инфратузилмалари билан яқиндан танишдилар.











