"Спартак" (Москва) Дональд Трампни тролл қилди
16 ноя 2020 21:07
Янгиликлар
"Спартак" (Москва) Дональд Трампни тролл қилди
"Спартак" матбуот хизмати АҚШ президенти Дональд Трампнинг твитига ҳазил тариқасида муносабат билдирди.
Навбатдаги президентлик сайловларида 235 овоз билан 290 та овоз тўплаган Жо Байденга имкониятни бой берган Трамп Twitter'га шундай ёзган эди: "Сайловда мен ғолиб бўлдим!"

"Спартак"нинг расмий саҳифаси эса унга жавоб қайтарди: "Биз 2017 йил "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб қилганмиз!" Эслатиб ўтамиз, ўшанда москваликлар инглиз клубига 0:7 ҳисобида ютқазган эди.
Шунингдек, Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ҳам Трампнинг сўзларига муносабат билдирди: "Мен жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдим".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар