

Маълумотларга кўра, испан клуби Промес учун 21 млн евро тўлайди, голландиялик эса клуб билан 4 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекади.
"Севилья" "Лион" ҳужумчиси Мариано Диасни харид қила олмаганидан сўнг, эътиборини Промесга қаратди.
Куинсининг Андалусия клубига ўтиши деярли расмийлаштирилган. Томонлар фақат имзо чекишса бўлгани.


