Сон Хён Мин Жанубий Кореяда йил футболчиси деб топилди

Sherzod Nurmatov
16 дек 2020, 02:17
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Жанубий Кореяда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

28 ёшли форвард ушбу мукофотни фаолиятида бешинчи марта қўлга киритди (2013, 2014, 2017, 2019, 2020).

Сон жорий мавсумда "Тоттенхэм" учун барча турнирлардаги 19 учрашувида 13 та гол уриб, 7 та голли узатмани қайд этди.

Маълумот учун, кореялик футболчи Англия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" бугун Англия чемпионати 13-турида "Ливерпуль" билан ўйнайди. Ушбу ўйинда Жозе Моуринью жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, АПЛнинг яққол етакчисига айланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: kfa.or.kr