“Сўғдиёна” ёшлари “Жиззах Барс”ни йирик ҳисобда таслим қилди, Сардор Рашидовнинг укаси гол урди
07 янв 2018 23:01
Янгиликлар
“Сўғдиёна” ёшлари “Жиззах Барс”ни йирик ҳисобда таслим қилди, Сардор Рашидовнинг укаси гол урди
4 январдан йиғинга киришган “Сўғдиёна” ўринбосарлари Анвар Алматов қўл остида машғулотларни давом эттирмоқда.
Ўринбосарлар жамоасига иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш мақсадида жамоа мураббийлари иккинчи лига жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. “Сўғдиёна” академияси майдонида жамоа ўринбосарлари “Жиззах Барс”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда Сардор Рашидовнинг кенжа укаси Саҳоб Рашидов гол урди.
“Сўғдиёна” ёшлар - “Жиззах Барс” 4:0
Голлар: Мухаммад Яхёев, Достон Орипов, Саҳоб Рашидов, Иброҳим Қодиров.
“Сўғдиёна” ёшлар таркиби: Алишер Пирматов, Асил Орифов, Нодир Қўйбоқов, Шохрух Акбаров, Муродхўжа Жабборов, Элёр Собиржонов, Достон Орипов, Саҳоб Рашидов, Мухаммад Яҳёев, Иброҳим Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар