UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  1 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради Янгиликлар

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи ҳамда собиқ футболчиси ЎФАга мурожаат қилган эди.

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев ҳамда клуб собиқ футболчиси Сарвар Жўраев “Сўғдиёна”нинг футболчи ҳамда мураббий олдида қарздорлиги мавжуд экани ва уни ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ЎФАга мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур мурожаатларни кўриб чиқди ва вазият атрофлича ўрганилгач, мурожаатларни асосли деб топди. Натижада Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси зиммасига Шавкат Абдухўжаев олдидаги 10 миллион сўм қарз ҳамда Сарвар Жўраев олдидаги 28 миллион сўмлик молиявий қарздорликни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

Агар “Сўғдиёна” футбол клуби қарзларини ўз вақтида тўламаса, жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика