UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Сўғдиёна" охирги марта "Локомотив"ни қачон мағлуб этганди? Янгиликлар

"Сўғдиёна" охирги марта "Локомотив"ни қачон мағлуб этганди?

Суперлиганинг 18-тури доирасида “Локомотив” Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари ҳамиша қизиқарли ва сермаҳсул тарзда кечиб келади.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив”нинг ўзаро илк учрашуви 2004 йилда ўтказилган. Ўшанда ЖАР стадионида кечган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Умумий ҳисоблаганда мазкур икки клуб миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача 21та ўйин ўтказишган. Ўзаро беллашувларнинг 16тасида “қизил-яшиллар” ғалаба қозонган. Жиззахликлар эса фақат 2 бор зафар қучишган. Яна 3та ўйин дуранг билан якунланган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини умумий ҳисобда 54 марта ишғол этишган ва ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборишган. “Локомотив”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:0ни ташкил этади.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” бугунги рақибига сўнгги марта 2008 йилда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшандан буён “Локо” ҳеч бир ўйинда “Сўғдиёна”га имкониятни бой бермай келмоқда. Демак, “Сўғдиёна” “Локомотив”ни 10 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти.

Факт: “Локомотив” сафарда ўтган сўнгги 5 учрашувининг 3тасида ғалабага эришган.
“Сўғдиёна” ўз майдонида ўтказган сўнгги 5 ўйинининг фақатгина биттасида 3 очколик бўлган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика