

Шундан сўнг, жамоага қисқа муддатли таътил берилди. Куни кеча жамоа “Сўғдиёна”қароргоҳида йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборди. Машғулотлар икки маҳал олиб борилмоқда. Ўзбекистон кубоги доирасида “Сўғдиёна” “Орол” жамоасига қарши сафарда ўйин ўтказиши лозим эди. “Орол”нинг таклифига кўра ўйин Жиззахга кўчирилди. Баҳс 26 март кун соат 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуоти хизмати



