UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

"Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувидан кейинги фикрлар

"Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви якунлангач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
«Локомотив» жамоаси бош мураббийи Ҳ.Фузайлов:

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз...
- Биринчидан майдон ҳолати анча ёмон. Шунинг учун дастлабки 15-20 дақиқа давомида майдонга мослашишимизга тўғри келди.Ўйин бошида мезбонлар устунликниўз қўлларида ушлаб туришди. Маҳорат бобида шогирдларим устунлиги барибир ўз сўзини айтди..

- Бугунсиз кўпроқ ҳисобдан қониқдингизми ёки шогирдларингизкўрсатган ўйиндан?
- Ҳисобдан тўлиқ қониқдим. Бироқ, бизнинг футболчилар кўрсатган ўйинга эътирозларим жуда кўп.Бугунги учрашувнинг видеолавҳасини яхшилаб таҳлил қилиб, камчиликларимизни бартараф этишгаҳаракат қиламиз.

- Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳамма гувоҳ бўлди. Жиззахликлар бугун сўнгги дақиқагача курашишди. Кўплаб имкониятлар бўлди уларда ҳам.Яхши футбол ўнашдибугун. Лекин ўз ўрнида ҳатоларга ҳам йўл қўйишди.

   

«Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Д.Файзиев:
- “Локомотив” жамоаси маҳорат бобида “Сўғдиёна”га нисбатан устун эканлиги кўриниб турди. Шундай бўлсада шогирдларим уларга етарлича қаршилик кўрсата олишди дея оламан. Ҳисоб йирик кўриниш олган бўлсада, майдондаги баҳс умуман бошқача бўлди. Пенальти ўйинни умуман ўзгартириб юборди… Акс, ҳолда бошқача руҳдаги, қизиқарли ва кескин баҳс бошланаётганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика