Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?

Khoja
7 дек 2025, 08:44
Туркия Суперлигаси 15-тур доирасидаги "Башакшехир" — "Фенербахче" (1:1) ўйини бўлиб ўтди.

“Башакшехир” сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушиб, 71-дақиқада алмаштирилди. Ҳамюртимиз шунингдек 46-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Sofascore нашри Шомуродовга 6,8 баҳо қўйган бўлса, Файзуллаев 6,4 баҳога лойиқ кўрилди.



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com