Sky Italy: “Зенит” Матрининг трансфери борасида “Ювентус” билан алоқага чиққан
01 авг 2013 10:44
Янгиликлар


Sky Italy: “Зенит” Матрининг трансфери борасида “Ювентус” билан алоқага чиққан
“Ювентус” ҳужумчиси Алессандро Матри “Зенит” клуби қизиқиш доирасига тушди.
Питербург клуби бош мураббийи Лучано Спалетти марказий ҳужумчи излаш давомида Матри номзодига мурожаат этди. “Зенит” расмий таклифларни амалга оширмаган, аммо 28 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида алоқалар бўлган. Ўтган мавсумда Матри А Сериянинг 22 ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар