UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Скоулз фаолиятидаги энг қийин уч рақибни айтди Янгиликлар

Скоулз фаолиятидаги энг қийин уч рақибни айтди

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Пол Скоулз футболчилик фаолиятида тўқнаш келган энг қийин рақиб футболчилари ҳақида гапирди.

“Марказий ярим ҳимояда ўйнаганимда, учрашувга ўзимни тайёрлаб чиқишни яхши кўрардим: олдимда вақт тўхташини, атрофимда ҳеч ким бўлмаслигини истардим, шунчаки атрофимда бўш жой бўлиши ва тўпни хоҳлаган томонга ошириш имкони.

Аммо Робби Сэвиж каби футболчиларга қарши ўйнасанг, бу иш бермайди. Уни ёпишга ҳаракат қилиш жуда қийин эди. Буни унчалик истамасдим, ҳаммаси яхши ўтиши ва эркин ҳаракат қилишни хоҳлардим.

Шунингдек, Патрик Виейрага қарши ўйнаш ҳам қийин ўтган, у жуда йирик эди. Тўпни ўзимда деб ўйлайсан ва кейин у коптокни бошинг узра олиб ўтади. У ҳам ақлли футболчи бўлган.

Кўпчилик эслай олмайдиган яна бири бор. Ёдимда, “Портсмут”га қарши ўйнаганимзда у ерда Буба Диоп бор эди: забардаст, кучли. Уни “шкаф” деб аташган! У билан баҳсга киришишим учун жисмонан ҳаракат қилишим, бунга тер тўкишим керак эди. Доимо унга қарши ўйнаш менга ноқулайлик туғдирарди. Албатта, у Виейра эмасди, аммо унинг ўзига хос истеъдоди бор эди”, дейди Скоулз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика