Скоулз: "ЦСКАга қарши ўйинда МЮ ижросидаги ўйин умуман ёқмади"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2015, 14:47
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз ЦСКАга қарши ўйиндаги "қизил иблислар ўйинига баҳо берди.

"Арена Химки" стадионида ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

"ЦСКАга қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед" ижросидаги ўйин умуман ёқмади. Меҳмонда очко олишди, аммо МЮдек жамоадан кўпроғини кутасиз. Иккинчи бўлим биринчисидан яхшироқ бўлди, футболчилар жарима майдончасида очила бошлашди. Шундай қилиб гол урилди. Умуман олганда натижа ёмон эмас, бу очко МЮнинг гуруҳдан чиқиши учун керак бўлиши аниқ" - дейди Скоулз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›