Сиз “Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни хоҳлайсизми?

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2015, 08:18
“Қўқон-1912″ жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўйнай бошлаганидан сўнг, табиийки маҳаллий ёшлар орасида жамоамизда ўйнаш истагини билдираётган ёшлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Ўз навбатида жамоа раҳбарлари ҳам маҳаллий ёшларга эьтиборни ошириш мақсадида, Фарғона вилояти ҳудудида 1998-1999 йилларда туғилган болалар ўртасида ” Сиз “Қўқон-1912″ жамоасида ўйнашни ҳоҳлайсизми ?” деб номланган футбол турнирини ўтказишини маълум қилади. Турнирда юқорида кўрсатилган йилларда туғилган ёшлардан иборат бўлган Қўқон шаҳри ва Фарғона вилояти туманларининг жамоалари иштирок этишлари мумкин.

Мусобақа 2-6 декабрь кунлари Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Унда  иштирок этишни истаган жамоалар 30-ноябрь санасига қадар “Қўқон-1912” клубига  заявкаларни топширишлари талаб этилади.

Бу мусобақада ўзини ижобий томонлама кўрсатган ёш футболчилар кейинги йил “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлари таркибига жалб қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун +99891 687 72 76 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›