UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  35 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   6 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  74 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  111 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

“Сити” йўлидан чиққан “қора мушук” ёки Англия Лига Кубоги финали превьюси Янгиликлар

“Сити” йўлидан чиққан “қора мушук” ёки Англия Лига Кубоги финали превьюси

Бугун, Тошкент вақти билан 19:00да Англия Лига Кубоги мусобқасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида муросасиз кечиши кутилаётган ушбу ўйин превьюсини тақдим этамиз.
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" — "САНДЕРЛЕНД"

2 март, 19:00. Лондон, "Уэмбли".
Ҳакам: Мартин Аткинсон.
Иштирок эта олишмайди: Йоветич, Настасич — Вествуд ( ҳаммаси жароҳат туфайли)

Лига Кубоги – “Манчестер Сити”нинг янги тарихидаги илк соврин ҳисобланади. Айнан 2011 йилда қўлга киритилган ушбу кубок билан “шахарликлар”нинг ғалабали онлари бошланган эди. Ушбу турнир Англиядага мавжуд мусобақалар орасида у қадар катта обрўга эга бўлмаса-да, “Сити” тарихида шонли онлар унчалик кўп бўлмаганини ҳисобга олиб, манчестерликлар унда ғолиб чиқиш учун бор имкониятларини ишга солишларига шубҳа йўқ.

Ундан ташқари Мануэль Пеллегрини клубдаги лавозимида мустаҳкам ўрнашиб олиши учун бу совринни қўлга киритиши жуда аҳамиятли. Боиси, “Сити” Чемпионлар Лигасидаги юришини шу босқичда тугатишга жуда яқин турибди. Премьер-лигада эса олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Пойга финиши мутлақо кутилмаган бўлиши мумкин. Мавсумни совринсиз ўтказиш Манчестернинг мовий бўлагини бошқараётган мураббий учун ёмон оқибатлар олиб келиши катта эҳтимол.

“Манчестер Сити” ушбу мусобақада финалгача босиб ўтилган йўл давомида кўп ҳам қийналгани йўқ. Фақатгина 1/8 финал доирасидаги “Ньюкасл”га қарши ўйин улар учун бош оғриғи туғдирди, холос. “Зағизғонлар” устидан Пеллегрини шогирдлари фақатгина қўшимча вақтда устун келди. Энг сермаҳсул босқич эса, ҳар қанча ажабланарли бўлмасин, ярим финал бўлди. Унда “Сити” икки ўйин натижасига кўра 9:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

“Сандерленд” эса, тушунарлики, финалгача катта машаққат ва оғир жанглар билан етиб келди. Ўтган йили Премьер-Лигадан тушиб кетишга жуда яқин келган, ҳозир эса турнир жадвалида қуйидан учинчи поғонада жойлашган жамоа учун бу ҳол ажабланарли эмас. Бироқ кубокда “қора мушуклар” ўзларини метин иродали, кучли ҳарактерли жамоа сифатида намойиш эта олди.

Ўз йўлида кимсан “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед”дек жамоаларни енггиб ўтган жамоанинг финалга муносиб ёки муносиб эмаслиги ҳақида ортиқча гап сўзнинг бўлиши ҳам мумкин эмас.

“Ҳар бир рақиб хафли. “Сандерленд”да ҳам ғалаба учун иштиёқ бизникидан кам бўлмайди. Балки биз ўйин фақоритидирмиз, бироқ унутиш керак эмаски, “Сандерленд” финалгача “Челси” ва МЮдек кучли жамоаларни енгиб ўта олди. Ишончим комилки, кураш ўта жиддий бўлади”, - деди ўйин олдидан фиклари билан ўртоқлашган “Сити” бош мураббийи Мануэль Пеллегрини.

Гус Пойет ҳамда унинг шогирдлари учун бу ўйин “Сандерленд” тарихига шонли бир бўлим қўишиш имконидир. Балки бу ғалаба, ҳатто АПЛдаги ўриндан ҳам қимматлироқдир. Бироқ совриннинг қимматлилиги фақат тарих сифатида қайд этилиши жиҳатдан эътиборли холос. Иқтисодий томондан эса, албатта премьер-лигадан қуйи двизионга тушиб кетиш, клуб учун жуда ҳам катта йўқотиш бўлади.

 Бироқ Лига Кубогининг Англия Кубогидан кўра бир яхши томони – финалнинг анча эрта ўтказилишидир. Чунки ушбу турнирни якунлаб, бутун эътиборни чемпионатдаги қолган учрашувларга қаратиш мумкин бўлади.


“Бизларни Англиядаги энг бахтли инсонларга айланишимиздан 90 ёки 120 дақиқа ажратиб турибди. Финалгача ҳеч қачон шунчаки етиб келинмайди. Шунинг учун ҳам мен биз бугун мусобақанинг сўнгги ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини ҳақли равишда қўлга киритдик деб ҳисоблайман. Сўнгги ҳафталарда биз бошқа ҳамма нарсани унутиб, фақатгина ушбу финал ҳақида ўйлаяпмиз. Бу биз учун аҳамиятли, бошқача бир бахс. Лига Кубогида бир неча грандлар тўсиғидан ўта олдик. Шунинг учун ҳам жамоамни ҳатто кучлилар ҳам енгишга қийналадиган, яхши ўйинли коллектив деб биламан. Йигитлардан эса фақат бир нарсани сўрайман: борингизни бериб ўйнанг”, — деди “Сандерленд” бош мураббийи.

“Сити” таркибига Агуэронинг қайтиши кутиляпти. У жароҳати туфайли бир неча ўта муҳим ўйинларни ўтказиб юборди. Ҳозир эса у тўлиқ соғайган ва майдонга қайтишга тайёр. “Шахарликлар”да финалга тайёрланиш учун бир ҳафта вақт бўлди. Кейинги ўйин эса яна бир ҳафтадан кейин бўлади. Шундоқ экан, кучни тақсимлаш, кимнидир асраб қўйишдан ҳеч қандай маъно йўқ.

Бугун “Ман. Сити” бор кучини ишга солиши шубҳасиз. Бироқ ўтган йилги чемпион “Уиган” бўлганини ҳам ҳисобга олиб, шуни айтиш мумкинки, бу турнирда ҳар қандай грандни ҳам оддий бир аутсайдер енгиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳатто бу финал бўлса ҳам. Мухлислар бу турнирни мана шундай сенсациялар учун севишади. Кўрамиз.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика