"Сити" етакчиси жароҳатидан қутулди

Narzulla Saydullayev
21 окт 2024
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жароҳатидан қутулди ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Клубнинг ижтимоий тармоҳида бельгиялик футболчининг расми жойлаштирилди тагига шундай ёзилди: "Қайтиш яхши".

Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне 18 сентябрь куни ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши баҳсда жароҳат олган ва ўшандан буён майдонга тушмаганди.

Бу мавсум Де Брюйне барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity