Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"

Mirjalol Normatov
28 июн 2025, 12:50
"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги "Манчестер Сити"даги ҳамкасби Пеп Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб атади.

"Манчестер Сити" ва "Ал Ҳилол" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ўзаро куч синашади.

"Пеп Гвардиолани ҳурмат қиламан. "Манчестер Сити"га қарши ўйнаш ва уни яна кўриш ёқимли бўлади. Менимча у барчадан кўра яхши мураббий. Унинг фаолияти кўп нарсаларни сўзлайди. Ҳали ҳамон у рақобатбардош бўлишни истамоқда. Унинг "Манчестер Сити"си бу турнирни фантастик ўтказмоқда.

Уларга қарши ўйнаш мен учун катта шараф. Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради", - деди Инзаги.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca