Симеоне: "Ростов" билан ўйин - Торреснинг "Атлетико"даги энг яхши учрашувларидан бири"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2016, 11:21
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Ростов"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг жамоа ҳужумчиси Фернандо Торресни мақтади.

"Тўққиз очко "Атлетико" айни дамда жуда яхши ҳолатда эканлигимизни билдиради. Марказий ҳимоячиларимизнинг меҳнати туфайли рақиб майдонида ўйнашга муваффақ бўлдик. "Ростов" билан ўйин - Торреснинг "Атлетико"даги энг яхши учрашувларидан бири. У ҳар қандай вазиятда рақибга хавф яратди. Шундай давом этсак яхши бўларди" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca