Силва: “Ливерпул” устидан ғалаба - бу фантастика”

Aslanov Jasurbek
5 фев 2017, 02:04
“Халл Сити” устози Марко Силва жамоасининг “Ливерпул” (2:0) устидан қозонган ғалабаси ҳақида тўхталди.

“Бу фантастика, фантастик кун. Мухлислар бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Биз уларга муҳтожмиз. Улар бу ишни доим ортиғи билан уддалашади. Жамоа руҳий жиҳатдан яхши томонлама ўйин ўтказишди. Ташкилий томондан ҳам эътиборсизликка йўл қўйишмади. Премер лигада гол ўтказмаслик жуда қийин иш. Айниқса, бу ишни “МЮ” ва “Ливерпул” каби жамоалар билан амалга ошириш ўта мушкул. Бу шунчаки фантастика”, дейди Силва.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›