UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Шунчаки маълумот: Эктор Купер биздан кучли ҳали бирорта термани ютмади Янгиликлар

Шунчаки маълумот: Эктор Купер биздан кучли ҳали бирорта термани ютмади

Кеча тунда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мағлубиятдан ҳам кўра жамоамиз кўрсатган ўйин киши таъбини хира қилди. На ҳужум ўхшади, на ҳимоядаги ҳаракат. Ҳайронмиз, бу кетишда кузда старт оладиган расмий ўйинларни қандай ўтказамиз. 

ЖЧ саралашида қайси гуруҳга тушмайлик, барибир асосий рақибларимиз Жанубий Корея, Япония, Эрон, Австралия бўлиб қолаверади. Биз мундиалга боришни хоҳласак, мана шу жамоалар билан тенгма-тенг ўйнашимиз, зарур пайтда ютишимиз шарт. Бу жамоаларнинг ҳар бири ўртоқлик учрашувида ўзидан кучли жамоани мағлуб эта олади. 

Лекин бизга хорижлик мураббий келибди ҳамки, ҳали ўзимиздан кучли рақибларни мағлуб эта олмадик. Бу эса футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини сусайтириб юборяпти. Купер жамоага ғолиблик руҳини олиб кира олмаяпти. Унга нимадир етишмаяпти. 

Статистикага қараймиз, Купер қўл остида терма жамоамиз 13та ўйин ўтказди - 5 ғалаба, 5 мағлубият ва 3 дуранг. 

Биз ютган жамоалар: КХДР (2:0), Қатар (2:0), Уммон (2:1), Туркманистон (4:0), Хитой (1:0). 

Биз дуранг ўйнаган жамоалар: Сурия (1:1), Ливан (0:0), Австралия (0:0). 

Бизни ютган жамоалар: Эрон (0:1), Жанубий Корея (0:4), Япония (1:2), Уругвай (0:3), Туркия (0:2). 

Кўриб турганингиздек, ўзимиздан кучли ҳали ҳеч кимни юта олмадик. Қатарни ютдик-ку дейишингиз мумкин. Қатар Осиё Кубогидаги ғолибликдан кейин кучайиб қолди. Лекин бу жамоани биз ҳар доим ютиб келганмиз. 

Осиёда бир текис кучли жамоалар деб ана Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эронни айтса бўлади ва шулар билан ўйнаб бирортасини ҳатто ўртоқлик учрашувида енга олмадик. 

Купернинг омади шундаки, у Осиёнинг энг кучли тўртта жамоаси билан ўйнаб кўрди, аммо омадсизлиги шундаки ҳамма ўйинни бой берди.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика