UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  15 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

Шукур Пўлатов: “Ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Навбаҳор”га кетдим” Янгиликлар

Шукур Пўлатов: “Ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Навбаҳор”га кетдим”

“Навбаҳор” мавсум бошланишига яқин таркибини муносиб ўйинчилар билан тўлдиришга эришди.
Бахтиёр Ашурматов жамоасига охиргиси бўлиб иқтидорли ҳимоячи Шукур Пўлатов қўшилди. Хабарингиз бўлса керак, у аввалига “Бунёдкор”дан тушган таклифни қабул қилиб шартнома тузганди. Шу сабабли чемпионатга тайёргарликни асосан “Қалдирғочлар” билан олиб борди. Аммо кучли рақобат сабабли Пўлатовда етарлича ўйин амалиётига бўла олмаслигининг эҳтимоли юқори эди. Бошқа клубда эса у бемалол ўйнаб кета олади. Хар ҳолда футболчидаги истеъдод бунга сабаб дейиш мумкин. Мансур Саидовдан кейин “Навбаҳор”га ўтган Пўлатов бир қатор саволларимизга жавоб қайтарди.

- Сиз ҳам “Бунёдкор”ни тарк этиб “Навбаҳор”га ўтдингиз. Бундай ўзгаришга тайёрмидингиз?
- Миржалол ака Қосимов билан ҳаммасини гаплашиб олдик. Бу ерда қолиб ўйин амалиётисиз қолиб кетишим мумкинлигини ҳисобга олиб ундан бошқа жамоада етарлича тўп сурганим яхшироқ. Бу борада бош мураббийга тушунтирдим ва “Навбаҳор”да ўйнаб туришим мумкинлигини айтдим. Чунки Бахтиёр Ашурматов мени ўз клубига таклиф қилганди. Миржалол Қўшоқович эса ярим йил ўйнаб туришим шарти билан рози бўлди. Шу сабабли ижара асосида бу ерга келдим. Ёш бўлганим учун заҳирада қолиб кетсам салбий таъсир қилиши мумкин. “Навбаҳор”да тўп суриб ўйин амалиётига эга бўлиб турсам ёзда яна қайтиб боришим мумкин.

- Сизгача ҳам клубни айрим ўйинчилар тарк этишди. Кейинчалик сиз ҳам шундай ҳолатга тушиб қолдингиз. Айтинги, бундай вазият сиз билан ҳам юз беришини сезганмидингиз?
- Қоламан деб ўйлагандим. “Бунёдкор”нинг йиғинларида тўлиқ қатнашдим ва назорат учрашувларида ҳам майдонга тушдим. Барибир менга ҳам имконият берилишини билардим. Биламан, ҳамма жамоада рақобат бор, аммо “Бунёдкор”да ҳаддан ташқари юқори. Шунга қарамасдан клубга ўзимга ишониб келгандим. Мендан ташқари жамоага ҳимоячилар Бобур Акбаров ва украиналик Сергей Симоненко ҳам келишди. Лекин мураббийлар мени ўз ҳолимга ташлаб қўйишгани йўқ. Улар эътиборсиз қилишмади ва мен бундан хурсанд бўлдим. “Навбаҳор”га бориб ўйин амалиётига эга бўлиб туришимни мураббийлар ҳам маъқуллашди.

- “Бунёдкор”да қолишингиз ҳам мумкиндими?
- Албатта қолишим мумкин эди. Ахир “Бунёдкор”га яхши ниятлар билан ўйнаш учун келганман. Лекин боя айтганимдек, ўйнаш учун имкониятим камроқлигини сездим. Суперкубок ўйинидан аввал ҳам кетишим мумкин эди. Миржалол Қўшоқович “шошмай тургин” деб айтганди. Мавсум бошланишига оз фурсат қолганида бош мураббий кетишимга рухсат берди.

- Ўзингиз айтганингиздек, “Бунёдкор”га яхши ниятлар билан келгансиз ва мавсумни ушбу клубда бошламоқчи эдингиз. Лекин 2014 йилни бу ерда эмас, Наманганда бошлашингиз маълум бўлди.
- “Навбаҳор”ни ҳам яхши жамоа деб ҳисоблайман. “Бунёдкор”да ўйнамасдан ўйин амалиётим йўқоларди ва бундан кўра бошқа жамоага бориб тўп сурганим ўзим учун ҳам тўғри қарор эди. Наманганда ўзимни кўрсатиш учун кўпроқ имкониятга эга бўламан. Асосийси, ҳали ёшман, тажрибамни бемалол ошириб вақти келганда терма жамоада тўп суриш ниятим бор. Ўз устимда тинмасдан ишлашим шарт. Яна бир мақсадларимдан бири фаолиятимни хорижда давом эттиришдан иборат. Бунинг учун мен доимий ўйин амалиётига эга бўлиб турганим яхши.

- Нима учун айнан “Навбаҳор”? Балки Мансур Саидовни у ерга кетгани сизга таъсир қилдими ёки бунинг бошқа сабаби борми?
- Бошқа жамоалар ҳам Миржалол Қосимовдан мени сўрашган экан. Ҳамма гап мураббийларга боғлиқ. Бахтиёр ака Ашурматов мени жамоамга керак деб ишонч билан сўрагани учун мен ҳам розилик бердим. Бизга кераксак, агар хоҳишинг бўлса келгин дейишди. Миржалол Қўшоқович таклифга рози бўлгач мен ҳам “Навбаҳор”га қўшилишга тайёр эканлигимни билдирдим.

- Қизиқ, сизга қайси клублар қизиқиш билдиришди?
- Менинг ўзимга “Нефтчи” таклиф билан чиқди. Улар бу борада Миржалол Қосимовга ҳам мурожаат қилиб агар имкони мени қайтаришмоқчи бўлишди. Мураббий эса “Навбаҳор”да ўйин амалиётимни ушлаб туришимни айтди.  

- “Нефтчи”га қайтишни хоҳламадингизми?
- Нега, ахир?! “Навбаҳор”га ўтишим насиб қилган экан шундай бўлди. Аммо “Бунёдкор”да қолганимда ҳам албатта майдонга тушиб ўйнаш учун имкониятим бўларди. Лекин “Навбаҳор”га қўшилганимдан ҳам хурсандман. Мураббийлар ва футболчиларнинг кўпчилиги мен учун таниш. Ҳозирча ярим мавсум ўйнаб турайчи, у ёғи бир гап бўлар. “Нефтчи”га қайтиш биргина менинг ихтиёримда эмас. Чунки мен “Бунёдкор” аъзосиман. Шунинг учун бу клуб нима деса шу бўлади. Аслида “Қалдирғочлар”га чемпионлар Лигасида тўп суриш учун ҳам келгандим. Лекин жамоада рақобат ўта кучли. Лекин ҳозирги пайтда ҳамма клубларда ўзига яраша рақобат ошиб бормоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчига ўйин амалиёти керак бўлади. Менинг эндиги мақсадим “Навбаҳор” раҳбарияти, мураббийлари ва мухлисларининг ишончини оқлашдир. Агар бу нарсани уддалай олсам хурсанд бўламан.  

- Янги жамоангизга қандай мослашиб олмоқчисиз?
- Янги жамоага қўшилганда ҳамма учун ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Наманганга яхши ниятлар билан келдим. Насиб қилса тез орада кўникиб кетаман. Ҳеч нарса осонлик билан юз бермайди.

- Айтингчи, “Навбаҳор”га ўтишингизда Мансур Саидовнинг ҳам ҳиссаси бўлдими?
- Нафақат Мансур Саидов балки, бошқаларнинг ҳам хиссалари бўлди. Жамоада мен учун бегона инсонлар йўқ. Бахтиёр ака Ашурматов “Навбаҳор” мисолида яхши жамоани ташкил қилди. Бу ерда ўз ўрнимга эга бўлишни истайман.

- Энди сизда водий дербисида “Нефтчи”га қарши тўп суриш имконияти мавжуд. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутяпсизми?
- Албатта. “Нефтчи” кўз очиб қўрган жамоам. Чунки у ерда мен катта футболга қадам босдим. Айтишим керакки, уларга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Бироқ “Навбаҳор” аъзоси бўлганим учун ўз жамоамнинг шарафини муносиб ҳимоя қилишим керак. Фарғоналик мухлислар мени тўғри тушунишади деган умиддаман.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика