UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  27 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  23 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  6 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

"Штутгарт" энди трансфер сиёсатини ўзгартиради Янгиликлар

"Штутгарт" энди трансфер сиёсатини ўзгартиради

Германия бундеслигасида муваффақиятли тўп тепувчи жамоалар орасида "Штутгарт" ўзининг камчиқим трансфер сиёсати билан ажралиб туради.
Аммо Штутгарт шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа сўнгги йилларда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмай келмоқда. Шу боисдан "Штутгарт" нинг янги президенти жамоанинг трансфер сиёсатини ўзгартиришга қарор қилди.
клубни бу мавсумда ҳам омадсиз ўйинлар таъқиб қилмоқда. Жамоа биринчи давра якунига кўра ўнинчи поғонани банд этиб турибди. Шонли ўтмишга эга бўлган жамоа учун бундай ўрин ярашмаслиги табиий. Шу сабабдан "Штутгарт" жамоаси янги президенти этиб сайланган Бернд Вайлер трансфер сиёсатига ўзгартириш киритишга қарор қилди.

"Штутгарт" кўп йиллардан буён юқори нархларга четдан ўйинчи ҳарид қилиб эмас, балки ўзидан ёш истеъдодларни етиштириб чиқариш орқали фаолият юритиб келарди. Янги сотиб олинадиган футболчилар учун ҳам унчалик қиммат нархлар тўланмас эди. Бунинг натижасида клубнинг натижалари анча пасайиб кетди. Бу ҳолатдан чиқишни кўзлаётган янги раҳбар, четдан қиммат нархга бўлса-да яхши ўйинчилар сотиб олмоқчи.

"Биз энди олти - етти миллионга бўлса-да яхши ўйинчилар ҳарид қиламиз. Бир нечта ўйинчини кўз остимизга олиб қўйдик. Уларни сотиб олиш учун керагича сарфлашга тайёрмиз", - дейди "Штургарт" спорт директори Фреди Бобич.

"Штутгарт" бундай шов-шувли трансферларни қишдаёқ амалга ошириш ниятида. Кўрамиз, қиммат ўйинчилар сотиб олиниши жамоага қай даражада наф берар экан…

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика