Шов-шувларга бой "Лион" - "Марсель" ўйини қачон қайта ўтказилади?

Mirjalol Normatov
30 янв 2022, 13:13
Франция чемпионатининг 14-тури доирасидаги "Лион" ҳамда "Марсель" жамоалари иштирокидаги учрашув якунланмай қолганди.

"L'Equipe" хабарига кўра, учрашув 1 февраль куни бўлиб ўтади ва унга мухлислар киритилмайди.

Ўйин 21 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо учрашувнинг 2-дақиқасида бош ҳакам мухлисларнинг ўзини тутиши сабабли ўйинни тўхтатганди. Ўшанда мезбон мухлислар бурчак тўпини амалга ошириш учун келаётган "Марсель" ярим ҳимоячиси Димитри Пайет томон шиша идиш отишади ва у футболчининг бошига тегади.

Якунда ўйин расмийлари учрашувнинг тўхтатилиши борасида қарор чиқаради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe