Шота Арвеладзе: "Шундай ажойиб ўйинимизни мухлислар кузата олмагани афсусланарли"

Narzulla Saydullayev
24 окт 2020, 21:28
"Сурхон" билан Термиздаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамиша диққатни жамлаш ва меҳнат қилишда давом этиш жуда муҳим. Биз яна ўйинларга руҳлана оляпмиз, яхши ўйин намойиш этяпмиз. Бугун кўплаб вазиятлар яратдик, уларнинг олтитасидан унумли фойдаландик. Жамоа ва клуб биргаликда бир тизимда ишлаш, олдинга қадам ташлашда давом этмоқда. Бу доимий ўсиб боришда муҳим тарафлардан бири.

Футболчилар машғулотларда катта иштиёқ билан ишлашади. Биз учун ҳар бир кейинги ўйиннинг аҳамияти юқори. Шундай ажойиб ўйинимизни мухлислар кузата олмагани афсусланарли, албатта. Лекин ҳозир шундай давр ва кўп нарсалар одатдагидек эмас. Йигитларга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Шота Арвеладзе. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›