UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  3 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди Янгиликлар

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди

"Металлург" билан Суперлиганинг 3-туридаги учрашув Шота Арвеладзе учун "Пахтакор" бошқарувида 100-расмий учрашувга айланди.

100 ўйиндан 75таси чемпионат, 14таси Ўзбекистон ва Лига Кубоги, қолган 11таси эса Чемпионлар лигаси мусобақаларига тўғри келган. Чемпионатда 75 баҳсда 55 ғалаба, 12 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. 170 гол рақиб дарвозасига урилиб, 54 тўп ўтказиб юборилган. 177 очко қўлга киритилган.

Чемпионлар лигасида 6 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати 17га 12ни ташкил этади. Ўзбекистон Кубогида 8 ўйиндан 7тасида муваффақиятга эришилиб, 28 тўп киритиб, 6 гол ўтказиб юборилган. Лига Кубогида 5 ғалаба ва 1 мағлубият кузатилган. Унда рақиб дарвозаси 17 марта ишғол қилинган. 10 гол эса рақиблар тарафидан урилган.

Жами кўрсаткичлар эса шундай кўриниш олган: 100 ўйиннинг 73тасида ғалаба қозонилган. 14 баҳсда кучлар тенг келиб, 13 беллашув рақиблар ютуғи билан якунланган. Жамоа 232 тўп киритиб, дарвозасидан 82 гол ўтказган. Голлар ўртасидаги +150ни ташкил қилмоқда. Умумий очколар сони эса 233тага етган. Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" 75 фоиз учрашувларда зафар қучган, бир ўйинда 2,3 очкога эга чиққан ва бир баҳсга ўртача очко 2,33тадан қўлга киритилган.

Ўтган мавсум ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб "Пахтакор" требл қайд этган жамоага айланганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика