UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  142 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  4 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  63 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Шота Арвеладзе: "Ўзбекистондаги сўнгги матбуот анжуманимда ўзбекча гапиришга ваъда бераман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўзбекистондаги сўнгги матбуот анжуманимда ўзбекча гапиришга ваъда бераман"

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Бу мусобақани жуда ёмон бошлаган эдик. Бугунги асосий мақсад гуруҳдан чиқиш эди, буни уддаладик. Рақиб сафидаги ёш футболчилар бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Мавсумнинг биринчи қисми биз учун жуда узун бўлди. Шунга қарамай бугунги баҳсда ҳам асосий таркиб билан ўйнашга қарор қилдик.

Бизнинг футболчилар "Локо" сафида ёшлар эканини кўриб бироз хотиржамликка берилишди шекилли. Ўйин бу ўйин, "Пахтакор"нинг ҳар бир расмий ўйини клуб имиджи ҳисобланади. Лига Кубоги кўплаб мамлакатларда бор ва Ўзбекистонда адашмасам илк бор ташкил этилмоқда. Кейинчалик бу мусобақага эътибор кучаяди деб умид қиламан.

Игорь Сергеевга "Персеполис" қизиқаётган экан? Мен арабча ўқишни билмайман. Бу ерга миш-мишларни муҳокама қилиш учун йиғилмадик. Бизга ҳеч қандай расмий таклиф бўлгани йўқ.

Нима учун мухлислар камайиб кетди? Сабаби ҳозир "чилла". Сабаби фақат бу эмас. Аммо баъзида мухлислар уйда қолишни маъқул кўради. Талабалар таътилда, кўплаб одамлар шаҳардан ташқарига чиқиб кетишган, улар қайтишади ва стадионимизда мухлислар кўпаяди.

Ўзбек тилини ўрганиб олдимми? Кўп сўзларни ўрганиб олганман. Туркча ва ўзбекча бир бирига яқинроқ тил бўлгани билан фарқлари бор. Ўзбекистондаги сўнгги матбуот анжуманимда ўзбекча гапиришга ваъда бераман.

Акром Комилов жароҳатини даволамоқда. Селекция ишлари давом этади. Балки янги футболчиларни қўшиб олармиз. Сидиқов бу мавсумда деярли майдонга тушмайди. Садриддин Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов ва Жасурбек Яхшибоев эса яқин кунларда майдонга қайтишади деб умид қиламан", - дейди Шота Арвеладзе.


Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика