UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради"

"Сурхон" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Шота Арвеладзе қатнашди.

"Қийин ўйин бўлди. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, тўла стадионда ўйнаш доим ёқимли. Ёмон ҳаракат қилмадик, вазиятлар яратдик, гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Бу майдонда сал тезроқ ўйнашимиз керак эди.

Жалолиддин Машарипов барча ўйинларда майдонга тушгани сабабли бироз чарчаб қолди ва иккинчи бўлимда унга дам бердик.



Акром Комилов юқори савияга кириб олиши учун бир оз ўйинлар керак. Бугун яхши ҳаракат қилишга интилди ва стабил ўйнади.

Ўйин давомида рақиблар икки марта чинакамига хавфли вазият содир этишди. Дарвозабонимиз ўша вазиятларда жамоамизни қутқарди, бекорга у дарвозада турмаяпти, бекорга терма жамоага чақиришмаяпти. Битта вазият бўлса ҳам у тўпни қайтариши керак.

Бугун менга нималар ёқмади? Майдон ҳолати ёқмади. Бундан ташақри мезбонлар жуда кўп ҳолатларда ётиб олаверишди, вақтни чўзишди. Ўйин бошланишидан озгина ўтибоқ бу ишга қўл уришди. Натижадан қониқмадим. 12-14 мартача улар ётиб олишди. Жуда кўп пауза бўлди, бу футболни ўлдиради. Натижадан қониққаним йўқ, қандай қониқишим мумкин? Биз ўйин бўйича икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман", - дейди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика