UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  0 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  1 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  42 12:55"Манчестер Сити" "Болонья" ҳимоячисини нишонга олди  0 12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  0 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  5 11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  17

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади Янгиликлар

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади

"Шўртан" жамоаси футболчиларига 21-турдаги "Қизилқум" - "Шўртан" учрашувидан сўнг миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубоги саралаши бўйича бўладиган учрашуви туфайли вужудга келган қисқа танаффусда 10 октябргача дам олиш эълон қилинган эди.
Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа аъзолари 10 октябрь куни Ғузорда клуб базасида йиғилишади ва икки маҳалдан машғулотлар олиб боришади.

Жамоани навбатдаги турда ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. 22-турдаги учрашувда "Шўртан"нинг рақиби воҳамизнинг бош жамоаси "Насаф" жамоаси бўлади. Воҳа дербиси деб ном олган ана шу учрашув 18 октябрь куни Ғузорда бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув доимо муросасиз ва жуда қизиқарли бўлиб ўтган. Биринчи даврадаги учрашувда "оқ бўрилар"ни майдонга Эдгар Гесс бошлаб тушган бўлса, навбатдаги учрашувда бир вақтлар бир жамоада тўп сурган икки собиқ футболчилар ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.

Ана шу муҳим учрашувни ҳис этиб турган жамоамиз аъзолари машғулотларга пайшанба кунидан киришадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика