UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган Янгиликлар

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган

Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" таркибни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Бугун ҳам жамоага келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

- Ўтган мавсумда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жасур Холтўраев янги мавсумда жамоага ёрдам беради. Футболчи "Шўртан" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.




- 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Миржалол Жумаев ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Миржалол ҳам "Шўртан" билан бир йиллик шартнома имзолади.




- “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилган Маҳмуд Жўрабоев ҳам таркибга келиб қўшилди. Ёш ҳужумчи 2024 йил охиригача Ғузор клуби билан бирга бўлади.




- Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоасида ҳаракат қилган Сардор Садуллаев ҳам янги мавсумни Ғузорда бошлайди. Тажрибали ҳимоячи "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.




- Сўнгги мавсумларда легионер мақомида бўлган тажрибали дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов 2024 йилда жамоага ёрдам беради. Тажрибали дарвозабон сўнгги мавсумни Баҳрайннинг “Будаия” жамоасида ўтказган.




- Шунингдек, ўтган мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилди.




Мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика