

"Бугун футболчимиз Элдор Шомуродовнинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Муолажа Римдаги "Вилла Стюарт" клиникасида профессор Аттилио Стануччи томонидан ва клубнинг тиббий бўлими бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди", – дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ Шомуродов сафга қайтиши учун 1,5 ой талаб қилиниши ҳақида хабар берилган эди.



