UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  1 15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  6 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  1 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди Янгиликлар

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги ўртоқлик учрашуви давом этмоқда.

Биринчи таймда Элдор Шомуродов Одил Ҳамробековнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. “Рома” форварди терма жамоадаги 59-ўйинида 32-голни уриб, тўпурарлар рўйхатида Александр Гейнрих ҳамда Миржалол Қосимовни (31 тадан) ортда қолдирди. Ундан олдинда эса фақатгина Максим Шацких (34 та) бор.

Шунингдек, Элдор терма жамоа миқёсида энг кўп гол урганлар рўйхатида 94-99 ўриндаги футболчилар билан тенглашди. Аввалроқ, миллий жамоа либосида 32 та гол уриш Шандел Самуэль (Сент-Винсент ва Гренадини), Михалис Константину (Кипр), Эммануэль Адебайор (Того), Генрих Мхитарян (Арманистон) ҳамда Роке Санта Крус (Парагвай)га насиб этганди.

Шацких эса Комминз Менапи (Соломон ороллари), Мумуни Дагано (Буркина-Фасо) ва Садио Мане (Сенегал) билан бирга 89-92-ўринларда турибди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа миқёсида гол уриш бўйича мутлақ рекорд португалиялик Криштиану Роналдуга тегишли – 117 та. 

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика