UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Бундеслига дебютанти илк бор олий дивизионда иштирок этади  1 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  0 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  10 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  10 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  2

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир"

"Нефтчи"га келиб қўшилган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов Фарғона жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

— "Нефтчи" клубига келишингиз қандай юз берди?

— "Нефтчи" клуби ўтган мавсумдаёқ менга қизиқиш билдирган эди.Чемпионат баҳслари якунига етай деганда жамоа бош мураббийи Виталий Левченко мени келаси мавсумда жамоа таркибида кўриш истагини билдириб ўтдилар. Бош мураббий билан суҳбатлашгач менга билдирган ишончидан сўнг иккиланмасдан янги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган жамоа билан шартнома имзоладим.

— Йиғинлар давом этмоқда. Айтингчи, жамоага қанчалик киришиб кетдингиз? 

— Умумий қилиб айтганда, жамоага киришиш мен учун осон кечди. Сабаби,бу ерда тўп сураётган кўплаб футболчилар билан аввалдан яхши таниш бўлишимиздан ташқари кўпчилиги билан анчадан бери дўстмиз ҳам.Шу омиллар жамоага осонроқ қўшилиб кетишимда ёрдам берди.

— Оилангиз, дўстларингиз  «Нефтчи» жамоасига ўтишингизни қандай қабул қилишди?

— "Нефтчи" Ўзбекистон футболида жуда буюк клублардан биридир. Бундай жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун шарафли ҳисобланади.Шунинг учун яқинларим ва дўстларим "Нефтчи"да ўйнаш бўйича чиқарган қароримни  хурсандчилик билан кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватладилар ҳамда жамоа сафида катта ютқуларга эришишим учун дуода бўлдилар.

— Ўтган мавсум сиз учун икки ҳил кечди. Сабаби, биринчи даврада ўйин амалиётига деярли эга бўлмаган бўлсангиз, иккинчи даврада эса "Бухоро" таркибида ҳар бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, айни пайтда спорт формангиздан ўзингиз қониқиш ҳосил қиляпсизми?

— Тўғри таъкидладингиз, ўтган мавсум икки жамоада тўп сурдим. Лекин умумий қилиб айтсам, "Навбахор"да ҳам "Бухоро"да ҳам тўп сурганимдан афсусланишим йўқлигига қарамай, мавсумдаги ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Янги мавсумдан умидим катта. Худо хоҳласа имкони борича кўп голлар киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш билан бирга мусобақада тўпурар бўлиш ниятим бор.

— Жамоамиз мураббийлари ва улар қўл остида ўтаётган тайёргарлик жараёни сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

— Мураббийларимизнинг  кўрсатмалари асосида кечаётган машғулотларда барчасини тўғри ва бехато бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, ҳаммаси аъло даражада.

— "Нефтчи"даги дебют мавсумида олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

— Мақсадим, катта куч ва бор маҳоратимни ишга солган ҳолда кўпроқ голлар уриб, жамоа билан юқори ўринларни эгаллаш ва совринларга эга чиқишдан иборатдир.

— Фурсатдан фойдаланиб фарғоналик мухлисларимизга тилакларингиз?

— Фарғоналик мухлислар футболни яхши кўришлари ҳеч кимга сир эмас. Худо хоҳласа янги мавсумда мазмунли ва ғолибона ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика