UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  1 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  20 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  9 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади Янгиликлар

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади

"Насаф"нинг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси жароҳати боис жамоанинг муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.
Август ойида олган жароҳатидан ҳануз қутула олмади. Нега? Бизга маълум бўлишича гипс остидаги жароҳат кутилганидек битмаган. Энди у жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбур.

Бу ҳолатда жамоа шифокорларининг ҳам "айби" борлиги маълум бўлди. Шоҳруҳнинг жароҳатини битиш жараёни етарли даражада назорат қилинмаган, натижада у энди ОЧЛ плей офф учрашувларини ва миллий чемпионатнинг бошидаги бир-неча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан норози бўлган жамоа мураббийлар штаби томонидан жамоа шифокорларига жиддий  эътирозлар билдирилган. Бунинг оқибатида жамоанинг асосий шифокори Рустам ака Меҳмонов истеъфога чиқарилган.

Ҳозирги пайтда "Насаф" жамоасининг асосий шифокори сифатида Барот ака Эдмуродов иш бошлаган. У киши бунгача Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида фаолият юритиб келаётган эди. Мухлисларни ёдида бўлса, ушбу мутахасис аввал ҳам "Насаф" жамоасида шифокорлик қилган.

Биз сайтимиз номидан Шоҳруҳ Гадоевнинг бугунги аҳволи тўғрисида маълумот беришини сўраб, жамоада кўп йиллардан буён шифокор бўлиб ишлаётган Ҳамза Мавлоновга мурожаат қилдик.

- Афсуски, Шоҳруҳ жарроҳлик амлалиёти ўтказмаса бўлмайди. Бу бизга кўп текширувлардан ва шу соҳа мутахасислари билан маслаҳатлашганимизда маълум бўлди. Аммо, ваҳимага ўрин йўқ, жарроҳлик амлалиёти унчалик жиддий эмас балки енгилроқдир. Шоҳруҳ Гадоев шу кунларда бу жарроҳлик учун хорижга жўнаб кетишга тайёрланаяпти ва амалиётдан сўнг юртимизга қайтиб келади ҳамда муолажаларни шу ерда давом эттиради.

- Шоҳруҳ  қачон майдонга туша олиши мумкин?


- Ҳаммаси режамиз бўйича амалга ошса, у чемпионатимизнинг бошланишида майдонга тушишга тайёр бўлади, балки чемпионат бошида бир-икки турни ўтказиб юбориши ҳам мумкин, аммо у биринчи давра бошиданоқ жамоамизга ёрдам бера олади.

- Биз 26 декабрь куни "Насаф"ни тақдирлаш маросимидаги тантанада  Шоҳруҳни роса рақсга тушганини гувоҳи бўлдик...


- Ҳа (кулиб) унинг аҳволи юришга ёки рақсга тушишга ҳалақит бермайди, лекин югурганда оёғида бироз оғриқ сезаяпти. Шунинг учун бундан жарроҳлик амалиётисиз қутулиб бўлмайди.

Жамоанинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари Кенжа Тўраев, Эркин Бойдуллаев ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар асосий таркиб билан машғулотларни бошлаб юборишган. Алишер Юсупов ҳам худди шундай машғулотларга киришган. Улар бу йил жамоага тўлиқ ёрдам беришга тайёрлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика