UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6

Ширмонбулоқда футбол байрами ФОТО Янгиликлар

Ширмонбулоқда футбол байрами ФОТО

Теглар :  Ширмонбулоқ
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги мўжазгина Ширмонбулоқ қишлоғида “Гиёҳвандликка қаршимиз”шиори остида давравий чемпионат старт олгани ҳақида хабар берган эдик.

9 май куни ушбу чемпионат ўз якунига етди. Мазкур мусобақа якунида Булоқбоши туман ҳокимияти томонидан ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар. Қишлоқ чемпионати асосчиларидан бири, Булоқбоши туман Болалар- ўсмирлар спорт мактаби йўриқчиси Эркин Ғозиматов бу борада яқиндан  ёрдам бераётган Булоқбоши туман ҳокимиятига, Ширмонбулоқ қишлоғи футбол фидойиларига ҳамда Булоқбоши туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби рахбариятига ўз миннатдорчилигини билдирган холда, яқин келажакда мана шундай ички чемпионатлар ўзбек футболи ривожи учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни “Пахтакор” 79 жамоаси, иккинчи ўринни 1983 йилда таваллуд топганлардан иборат жамоа, учунчи ўринни 1975 йилда таваллуд топганлардан ташкил топган жамоа қўлга киритди.

Қуйидаги номинацияларда ғолиб бўлганлар ҳам муносиб тақдирландилар.

Мусобақанинг  энг яхши ўйинчиси – Ғуломжон Сиддиқов
Тўпурар – Иброхимжон Сиддиқов,
Энг яхши дарвозабон – Шерзод Ғозиев
Халол ўйин соврини – 1977 йилда таваллуд топганлар жамоаси


Аҳмадбек  ЭШМАТОВ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика