Шифохонага ётқизилганидан сўнг Агуэронинг соғлиги ҳақида маълумот берилди
31 окт 2021 14:03
Янгиликлар
Шифохонага ётқизилганидан сўнг Агуэронинг соғлиги ҳақида маълумот берилди
Аргентиналик журналист Гастон Эдуль "Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэронинг "Алавес" (1:1)га қарши Ла Лига 12-тур доирасидаги ўйин давомида шифохонага олиб кетилгани ҳақида маълумот берди.
"Агуэрода тахикардия содир бўлди. Серхио ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унда бунақаси 12 ёшида ҳам бўлган. Шифокорлар унинг соғлигини кузатишади", - деб ёзади Эдуль.
Агуэро "Алавес"га қарши ўйиннинг 41-дақиқасида захирага олинди. У бунгача юрагини ушлаган ва ерга қулаганди. Ҳужумчи кейинроқ юрак текширувини ўтказиш учун шифохонага етказилди.
33 ёшли аргентиналик жорий мавсум 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар