Шевченко шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
22 июл 2018, 09:40
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Украина футбол федерацияси билан шартномани узайтирди.

Шевченко штабига кирувчи мураббийлар Андреа Мальдера, Педро Луис Яро Регуэро ва Мауро Тассотилар ҳам миллий жамоадаги ишини давом эттиришади.

Шевченко 2016 йилда Украина терма жамоаси устозига айланган эди. Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси жамоани Россиядаги жаҳон чемпионатига олиб чиқолмади. Энди Шевченко жамоани Евро-2020га тайёрлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›